"Ёш ижодкорлар'' кўргазмаси бўлиб ўтди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

25-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида амалий санъат ва тасвирий санъат бўлимининг 2020 -2021 ўқув йили 1-ярим йиллик учун зардўзлик синфи ўқувчиларининг  "Ёш ижодкорлар'' кўргазмаси бўлиб ўтди.

Кўргазмага ташриф буюрганларда ушбу тўгарак ўқувчилари томонидан ясалган ижод намуналари айниқса жуда яхши таассурот қолдирди.

Ота-оналар ўз фарзандларига зардўзлик, ҳайкалтарошлик ва рассомчилик сир-асрорларини ўргатган устозларига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
Кўргазмада фаол иштирок этганлар ўқувчилар мақтов ёрлиқлар билан тақдирланишди.

Маълумот ўрнида 25-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида Зардўзлик тўгаракларида гуруҳли дарслар ўтилади. Ҳар бир гуруҳ 5 нафардан иборат ўқувчидан таркиб топган.  Зардўзлик тўгаракларида 5 йил ўқитилади ва гувоҳномалар берилади.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM