Пахтачида ички ишлар ходимларининг танқидий-таҳлилий йиғилиши бўлиб ўтди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, кадрлар бошқармаси бошлиғи подполковник Ф.У.Раҳматов ҳамда Ички ишлар вазирлиги ўз хавфсизлиги бошқармаси Самарқанд вилояти бўйича бўлинма раҳбари подполковник Ш.Шодиев “Шахсий таркиб ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш ҳамда қонунийликка риоя этилишини таъминлаш борасида Пахтачи туманида ходимлар ҳамда уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказди.

Танқидий таҳлилий тарзда ўтказилган йиғилиш давомида ички ишлар органларида хизмат интизомини ва қонунчиликни мустаҳкамлаш бўйича йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар айтиб ўтилди.

Хизматига содиқ ҳалол меҳнат қилаётган жонкўяр ходимларни рағбатлантириш уларнинг ота-оналарига миннатдорчилик билдириш аксинча ўзини салбий тутганлар эса шахсий таркиб, ота-оналар олдида, шунингдек ички ишлар фахрийлари иштирокида муҳокама қилинди.

Сўзга чиққанлар томонидан ҳар бир ходим фуқаролар билан мулоқот жараёнида одоб-ахлоқ доирасида, меъёрий хужжатлар талабларига қатъий риоя қилган ҳолда, халқ ва давлат манфаатларини ўз манфаатларидан устун қўйиш лозимлигига алоҳида тўхталиб ўтилди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM