100 дан ортиқ хонадонларнинг электр энергияси барқарорлиги таъминланди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябридаги 2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисидаги  қарори асосида  Пахтачи тумани "Тадбиркор" маҳалласида мавжуд 126-сонли трансформаторнинг юкламасини камайтириш ва ушбу ҳудудда истиқомат қилаётган фуқароларни сифатли электр энергияси билан таъминлаб бериш мақсадида, қўшимча 100 кВА қувватлик трансформатор қурилди.
КТПс 100/10 турдаги ушбу трансформаторга  100 нафар истеъмолчи электр энергияси уланиш режалаштирилди. 
Тармоқлардаги йўқотишларни олдини олиш мақсадида эса, ушбу ҳудудга қўшимча равишда 10кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғи қурилишини лойиҳалаш ишлари бошланди.
Амалга оширилган ушбу ишлар натижасида маҳаллада истиқомат қилаётган 100 дан ортиқ аҳоли хонадонларининг электр энергияси барқарорлиги таъминланади.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM