Шафтоли, Олхўри ва Нок Барг Бужмайиши

Шафтоли, Олхўри ва Нок Барг Бужмайиши
(Taphrina оиласига мансуб замбуруғ касалликлар)

Асосий кураш чоралари:

1. Кузда барглар тўкилишни бошлаганда ва куртак очилишидан олдин 3%ли Бордо Суюқлиги сепилади.
2. Касаллик одатий бўлган ҳудудларда (фақат кўп учрайдиган ҳуддда) дарахтлар гулдан қайтиши билан (гул тўкилгандан сўнг) 1%ли Бордо Суюқлиги ёки Хлокис Меди сепиш тавсия қилинади.
3. Кичик боғларда зарарланган мева ва барглар қўл билан териб боғдан олиб чиқиб йўқ қилинади.
4. Қаттиқ зарарланган новда/шохларни ҳам кесиб боғдан олиб чиқиб ташлаш ҳам касаллик тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради.

Чунки, баҳорда зарарланган барг ва новдалар ёмғир тушиб сачрайди ва замбуруғ споралари бошқа соғлом барг ва новдаларни зарарлайди.

Агар, Куз (барг тўкилишни бошлаганда) ва Эрда баҳорда (куртак ёришидан олдин) ушбу касалликка қарши чора кўрилмаган бўлса, “Мевага кирган Дарахтларга” касалликка қарши ортиқча Мис Купароси ёки таркибида мис купароси бўлган препаратларни қўллаш тавсия қилинмайди. Чунки бу билан меваларда тўрланиш юзага келиши мумкин. Бундай ҳолда фақат механик курашиш фойда беради, яъни зарарланган барг ва новдаларни кесиб.

Мевага кирмаган дарахтларга 1%ли Бордо Суюқлиги ёки Хлокис Меди сепиш мумкин.

Акс ҳолда куз келишини кутиш керак.

Замбуруғ касалликларга қарши ҳар доим кузда кураш бошланади, буни эсдан чиқармаслик керак.

Собир Даминов
Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини Пахтачи туман аграном инспектори