Камбағалликни қисқартириш бўйича истиқболли ишлар амалга оширилмоқда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Маълумки. юртимизда аҳолини яшаш даражасини ошириш, камбағалликни қисқартириш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан Пахтачи тумани 1-сектор ҳудудида ҳам. Сектор раҳбари М.Я.Хамдамов ташаббуси билан сектор ҳудудида яшовчи камбағал оилалар рўйхатидаги 17 та оилага жами 810 дона шифер, 11 та оилаларга жами 665 та жўжа, 2 та оилага қилиб ўзини ўзи моддий томондан таъминлаш учун 2 млн сўмдан 2 та тикув машинаси, Қушҳовуз маҳалласида якка ёлғиз яшовчи Ҳамроева Тоштурсунга телевизор ҳамда газ плиталари олиб берилди.
Жорий йилнинг 1-чораги учун 1-сектор штаби томонидан сектор ҳудудидаги маҳаллаларда электр таъминотини янада яхшилаш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харита”ижроси бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, “Ёбу”, “Худойберди”, “Бурқут”, “Ҳунарманд” маҳаллаларига КТПМ-160/10 қувватли янги трансформаторлар ўрнатилди.
Сектор ҳудудидаги маҳаллаларнинг ички йўлларини асфалтлаш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, Қувондиқ маҳалласида 2.6 км, Кўрпа маҳалласида 1.2 км, Тинчлик маҳалласида 1 км, Ёбу маҳалласида 1.4 км, Истиқбол маҳалласида 2.5 км, Ҳунарманд ва Гўрўғли маҳаллалари кесишмасидаги 2.8 км йўллар асфалтланди.
2020 йил 21-июль куни Пахтачи туман 1-сектор ҳудудидаги 16 та маҳалладан 569 та камбағал оилаларга 16 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам тарқатилди.
Бундан ташқари камбағал оилалардаги 502 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқароларга ғалладан бўшаган ерларга 30 сотихдан мош экиб берилди. Қолаверса, сектор ҳудудида қаровсиз ётган 15 гектар майдонга 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ишсиз ёшларни бандлигини таъминлашни мўлжаллаб замонавий кўринишдаги иссиқхона қуриш ишлари бошлаб юборилган.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM