Пахтачида 4 фоизлик имтиёз учун 126 нафар хотин-қизларга тавсиянома олишга тавсия этилди.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

 Пахтачи тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳузурида ташкил этилган олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсатгичлари доирасида танловда иштирок этиш учун хотин-қизларга тавсиянома бериш бўйича Ишчи гуруҳининг
Хулосаси
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги “Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсатгичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсинома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 402-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020 йил 23 июнда 01-07/1-1400-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 1-сонли баёни ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг 2020 йилнинг 25 июндаги 26-сонли буйруғида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилояти Пахтачи тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими қошида туман ҳокими ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Г.У. Бобоназарова раҳбарлигида маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Р.Магрипова, туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Ш.Қудратов, туман молия бўлими бошлиғи У.Арнақулов, туман Адлия бўлими бошлиғи О.Улуғов, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ш. Жабборов, туман халқ таълими бўлими бошлиғи Ш.Султонов, туман мактабгача таълим бошлиғи Д.Сатторов, туман Ички ишлар бошлиғи С.Ортиқов, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Ш.Халиловлардан иборат таркибда ишчи гуруҳи тузилди.
Ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 25 июнь-10 июль кунлари туман бўйича тавсиянома олишни сўраб 126 нафар хотин-қизлар мурожаат этишди. Ушбу хотин-қизлардан Низом талабларига мувофиқ тегишли ҳужжатлар қабул қилиб олинди. Таҳлилларга кўра маҳаллалар кесимида энг кўп ҳужжатлар 8 таси Истиқлол маҳалласида яшовчи хотин-қизлардан келиб тушган. Шунингдек, нисбатан кўп ҳужжатлар Мирзо Улуғбекдан 6 та, Добусқалъа маҳалладан 6 та, Фай, Бодой, Зарафшон маҳаллаларидан 5 тадан хотин-қизлардан қабул қилинди.
Ҳужжат тақдим этган хотин-қизларнинг 50 нафари 18 ёшгача, 54 нафари 18-30 ёшгача, 21 нафари 30-40 ёшгача, 2 нафари 41-50 ёшгачани ташкил этди. Мурожаат этган хотин-қизларнинг 63 нафари умумий ўрта таълим мактаби, 59 нафари касб-ҳунар коллежи, 4 нафари академик лицей битирувчилари бўлиб, шундан 50 нафари жорий йилги битирувчидир. Ҳужжат тақдим этганларнинг 35 нафари кам таъминланган оиладан чиққан хотин-қизлар,53 нафари тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни ота ёки онаси вафот этган хотин-қизлар, 1 нафари 14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ фарзандларни тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида яшаётган ёлғиз аёлларнинг қизи, 14 нафари шахсий уй-жойга эга бўлмаган, ижарада яшаётган оилалар, 5нафар ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш қидирувчи шахс сифатида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида ҳисобда турганлар, 39 нафар ногиронлиги бўлган оилалардан чиққан хотин-қизлар, 1 нафар олий маълумотли хотин-қизлар ни қамраб олиш даражаси паст бўлган олис ҳудудларда яшовчи хотин-қизлардан 24 нафари 402 сонли Қарорнинг 2 бандида кўрсатилган мезонларнинг 2 иловасига тўғри келадиган хотин-қизларни ташкил этди.
Ишчи гуруҳи томонидан хотин-қизлар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ўрнатилган тартибда бирма-бир батафсил ўрганилди, белгиланган мезонларга мос келиши таҳлил этилди.
Ўрганиш натижаларига кўра қуйидаги126 нафар хотин-қизларнинг тақдим этилган ҳужжатлари Низомда белгиланган мезонларга мувофиқ деб топилди ва улар ўрнатилган тартибда тавсиянома олишга тавсия этилди.
 

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM