Хумор тадбиркорлик ривожланаётган қишлоқ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи тумани Хумор қишлоғидаги тадбиркорлик билан шуғулланаётган юртдошларимиз фаолиятини яқиндан ўрганиш мақсадида Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгаши депутати Собира Ғаффарова тадбиркорлик субъектларига ташриф буюрди.
Умумий овқатланиш маскани «Рамазанова Нафиса Рамазановна"
жорий 2020 йилда ташкил топди. Умумий типдаги овқатланиш жойи. Аҳолига тайёр таомларни етказиб бериш хизмати билан шуғулланиб келмоқда.
Қишлоқ болаларини мактабгача таълим билан қамраб олиш мақсадида "Гулшода таълим маскани" номи остида давлат хусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим ташкилоти ташкил топмоқда.
Маҳаллий бозор ва аҳоли учун товуқ тухуми ва гўшт маҳсулотларини етиштиришни мақсад қилган "Хумор Асилбек Парранда" тадбиркорлик субъекти ҳам ташкил этилмоқда.
Хумор қишлоғи аҳолисига замонавий тиббий хизмат кўрсатишни мақсад қилган ушбу қишлоқдан етишиб чиққан Аъзам Мустафаев "Янги авлод шифо» хусусий клиникаси ташкил қилмоқда. Клиника фуқароларга УЗИ. ЭКГ. МРТ аппаратлари орқали диагностика қўйиш ва даволаш хизматларини кўрсатишни режалаштирган.
"Зарафшон истиқлол текстил" 2019 йилда ташкил топган бўлиб, 50 нафар қишлоқ аёлларини иш билан таъминлаган.
"Хумор бренд" МЧЖ эшик, дераза ромлари ясаш, мебел устахонаси, тикувчилик йўналишида аҳолига хизмат қилиш мақсадида ўз фаолиятини 2019 йилда бошлаган. ушбу масъулияти чекланган жамият алюминий профилидан эшик ва дераза ромларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишган.
Депутат Собира Ғаффорова тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиб уларни ҳар томонлама қуллаб қувватлашга тайёрлигини маълум қилди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM