Қовун пашшаси- қишлоқ хўжалиги полиз экинларининг асосий кушандаси!

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Кейинги пайтларда бозорларимизда сотилаётган полиз маҳсулотлари ичидан ҳашорат -Қовун пашшасининг қуртлари чиқиш ҳолатлари кузатилмоқда. Қовун пашшаси бизнинг шароитда мавсум давомида уч ва ундан кўп миқдорда авлод беради.
Ҳашарот қиш мавсумида 5-15 см тупроқ остида сохта ғумбак ҳолида қишлайди. Май ойи охири ва июнь ойининг биринчи ўн кунлигида, яъни қовун палакларининг гуллаши ва мева тугиши даврида учиб чиқади. Биринчи авлоднинг учиш муддати бир ой атрофида бўлади (анчагина узоқ муддат). Пашша қовун ёки тарвузнинг ёш ниҳоллари шираси билан озиқланади. Ҳар бир етилган наслдан кейин зараркунандаларда яна 23-30 кундан сўнг яна насл пайдо бўлади. Битта пашша қовун пўсти остига бир дона тухум қўяди, ҳаммаси бўлиб 120 донагача тухум қўяди. 3-4 кундан сўнг тухумдан қурт чиқиб Қовун(тарвуз)нинг юмшоқ қатламига илонизи йўл қолдирган ҳолда кириб боради ва озиқланади.Қурт оқ-сарғиш рангда бўлиб,узунлиги 5-12 мм бўлади. Қурт қовун ичида 10 кун атрофида яшагандан сўнг у ерни тарк этади ва 15см чуқурликда,тупроқ ичида ғумбакка айланади.Оқибатда, қовунлар пишмасдан далада чириб, айниб кетади. Бундай қовунларни ҳатто, чорва моллари ҳам емайди.

Қарши кураш чоралари
Биринчи навбатда агротехник тадбирлар сифатли ўтказилиши шарт. Феромон тутқичлар ёрдамида ҳашоратлар борлигини аниқлаб олингандан сўнг рухсат этилган инсектицидлар ёрдамида ишлов берилади.
Кураш чораси сифатида таъсир этувчиси Лямбда-цигалотрин 100г/л бўлган KORATEK PLYUS 10% (1,2-1,5 л/га) препарати нафақат қовун пашшаси балки полизлардаги бошқа ҳашорат зараркунадаларга қарши ҳам самарали таъсир кўрсатади.

Ҳосилни йиғиштириб олишдан камида 20 кун аввал кимёвий ишлов бериш тўхтатилади.

Фитосанитария назорати кучайтирилиб, қишлоқ хўжалиги экинларини қовун пашшасидан, самарали ҳимоя қилиш ва экинлардан сифатли ва юқори ҳосил олиш чоралари кўрилмоқда. Иш жараёнида соҳанинг малакали мутахассислари томонидан қовун пашшасига қарши курашиш учун барча чоралар кўрилиб, тафсиялар бериб борилмоқда.

Собир Даминов

Самарканд вилоят ўсимликлар карантини

Пахтачи туман аграном инспектори

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM