Пахтачи туманидаги 1 ва 3-секторларда "бир қишлоқ бир маҳсулот" доирасида самарали ишлар олиб борилмоқда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи тумани 1-сектор ҳудудидаги "Тинчлик" маҳалласида паррандачилик йўналишида оилавий тадбиркорликни йўлга қўйган хонадонларни Маҳалла ва оилани қуллаб қувватлаш бўлими раҳбари Г.Бобоназарова томонидан ўрганилди. Уларга ўз таклиф ва тавсияларини бериб ўтди.

Пахтачи тумани 3-секторда аҳоли хонадонларида ўрганиш олиб борган ишчи гуруҳ томонидан қўйидагилар аниқланди:
Ҳайит Элбеги маҳалласида жойлашган "Балойи Гумбаз" қишлоғида жами мавжуд хонадонлар сони 83 та, оила сони 71 та, аҳоли сони 362 нафарни ташкил қилади.
Мавжуд 83 та хонадондан 61 та хонадонда аҳоли доимий истиқомат қилиб келмоқда. Ўрганишлар натижасида ушбу хонадонларнинг 39 тасида иссиқхоначилик йўналиши, боғдорчилик йўналишида 2 та хонадон, асаларичилик йўналишида, паррандачилик йўналишида 2 та хонадон қишлоқда жами 4 та камбағал оила мавжуд бўлиб уларга субсидия асосида, иссиқхона қуриб берилмоқда.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM