“Давлат тилини ҳурмат қилиши” ҳақида ижтимоий тармоқларда кўп гапирилмоқда.
Пахтачи туман ҳокимлиги ахборот хизмати ўз телеграм канали орқали мана қарийб бир йил давомида ўзбек тили тарғиботи йўлида - ҳар кунлик иш бошида - ўзбек тили изоҳли луғатидан сўз бериб боришдан бошламоқда.
Республика маънавият ва маърифат маркази Пахтачи туман бўлими билан ҳамкорликдаги ушбу лойиҳадан ташқари ҳар ҳафта бошида каналимизда асосан ўзбек адабиётидан "Маънавият заковати" рукни остида савол берилиб, ҳафта ғолиби 5 минг сўм пул мукофоти билан тақдирланмоқда.
Ҳурматли юртдошлар имкон қадар БУЮК ЎЗБЕК ТИЛИ тарғиботи билан кунлик шуғулланмоқдамиз.
Яна бир қатор лойиҳалар устида иш олиб бормоқдамиз.
Бугун биз яна бир ўзбек тилига ҳурматимизни намоён қилиш мақсадида телеграм каналимиз номидан NEWS сўзини олиб ташламоқдамиз.
Канал номи Пахтачи тумани маркази Зиёвуддин шаҳарчаси номидан келиб чиққан ҳолда ZIYOVUDDIN деб ўзгартирилди.
Қани кўрайликчи кимлар (жисмоний ёки юридик) ўз канал ва гуруҳлари номидан NEWS, LIVE, TODAY, PRESS, GROUP, CHAT, UZ ва ҳ.к. ўзбекча бўлмаган сўзларни олиб ташлай олишаркан!?
Ҳа, айтгандай канал номидан ташқари хабарлар жойлаштиришда лотин алифбосидан фойдаланмасдан тураман яна ким билсин ...
Пахтачи туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари
Абдумажид Ҳусанов