
Азиз тумандошлар!
Юртимизга фасллар келинчаги баҳорнинг гўзал айёми – Наврўзи олам кириб келди.
Пахтачилик барча кексаю ёшни Наврўз байрами билан чин қалбимдан муборакбод этаман.
Навруз – гўзал баҳор, табиатни уйғониш ва янги ҳаётнинг қадимий тимсолидир.
Ҳаётнинг янгиланиш тимсоли бўлган ушбу баҳорий байрам эзгулик, бахт-саодат ва меҳр-муҳаббат учун хизмат қилсин.
Хар бир хонадонда ҳурсандчилик ва кулги аримасин. Сизнинг уйингизда ҳар доим яхшилик ва тинчлик нури порласин.
Айни кунларда ватандошларимиз бошида синовли кунлар ўтмоқда. Аммо Президентимиз ва мутасадди ташкилотлар томонидан Сизу бизнинг хавфсизлигимиз борасида тизимли ишлар олиб борилаётганини асло унутмайлик.
Шу кунлардаги ҳолат барчамиздан вазминлик, мавжуд ҳолатни реал баҳолай олиш ва мутахассислар тавсиясига қатъий риоя қилишни талаб этмоқда.
Қадрли пахтачиликлар!
Барча тумандошлармизга ушбу айёмни ўз оиласи даврасида тинчлик хотиржамлик ва ҳурсандчиликда ўтказишларини тавсия қилган ҳолда янгиланиш баҳор айёми - Наврўзи олам билан чин қалбдан табриклайман.
Наврўзи олам юртимизга тинчлик-омонлик, бахту саодат, қут-барака олиб келсин!
Ҳар бир оила, ҳар бир хонадонда яхши кунлар, тўй-томошалар кўп бўлсин!
Наврўз байрами барчамизга муборак бўлсин!