Йигитларни муддатли ҳарбий хизматга кузатиш маросими бўлиб ўтди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

  Бугун Самарқанд шаҳридаги Мудофаа вазирлиги қошидаги Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказида йигитларни муддатли ҳарбий хизматга кузатиш маросими бўлиб ўтди. Тантанали кузатувда давлат ва жамоатчилик ташкилоти вакиллари, фахрийлар, ёшлар ва миллий армиямиз сафига йўл олган йигитларнинг ота-оналари иштирок этди.
  Ушбу тадбирда Пахтачи туман ҳокими М.Хамдамовнинг, ҳарбий хизматга отланган йигитларига эсдалик совғалари топширилди ҳамда тушликда байрамона дастурхон ташкил этилди. 
  Кузатув маросимида сўзга чиққан ота-оналар ва туман мудофаа бўлими бошлиғи Ҳ.Раҳматуллаев йигитлик бурчини ўташга отланган ўғлонларга шарафли бурчига содиқлик, чидам, сабр-бардош ва ҳарбий хизматда улкан муваффақиятлар йўлдош бўлишини тилади.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM