Соғлом онадан соғлом бола

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016-2020 йилларда Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан туман прокуратураси ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида бирлашманинг кўп тармоқли марказий поликлиника мутахассислари иштирокида "Соғлом онадан соғлом бола" шиори остида жорий йилнинг 29 январ куни бирлашмага қарашли Бурқут қишлоқ врачлик пунктида 1-6 ёшли болалар, ҳомиладорлар бошқа шу ҳудуд аҳолиси ўртасида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди. Аввал хабар берганимиздек бу каби тадбирлар йил давомида ҳафтани ҳар чоршанба куни ўтказилиши белгилаб олинган бўлиб, туман аҳолиси ўртасида касалликларни ўз вақтида олдини олиш, барвақт аниқлаш ҳамда соғломлаштириш ишларини юқори савияда олиб бориш асосий мақсад қилиб олинган.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM