Вояга етмаганлар билан уларнинг ҳуқуқлари бўйича мутасадди ташкилотлар учрашув ўтказишди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи туман ҳокимлиги, туман Ички ишлар бўлими, туман Халқ таълими бўлими, туман ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ота оналари хорижий мамлакатларга чиқиб кетган вояга етмаганлар ва ота оналари ўринларини босувчи шахслар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Вояга етмаганлар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар  ўзларини қийнаётган масалалар бўйича мутасадди ташкилотларга мурожаат қилишди. уларнинг саволларига туман ҳокими ўринбосари Ж.Болтаев. туман халқ таълими бўлими мудири Ш.Султоновлар ва туман ички ишлар бўлими бошлиғи Б.Санақулов ва ички ишлар ўринбосари Н.Авазовлар атрофлича жавоб беришди. 
Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича аҳоли билан ҳамкорликни кучайтириш мақсадида туман ички ишлар бўлими раҳбари Б.Санақулов ва ўринбосари Н.Авазовлар телефон рақамларини эълон қилишди. Учрашувдан сўнг туман ички ишлар бўлими бошлиғи фуқаролар билан алоҳида суҳбатлашиб уларнинг муаммоларини ёзиб олишди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM