Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туман ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари туман Кенгашининг 78- сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишини Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгаши раиси ўринбосари Муродулла Шукуров олиб борди.

 Сессияда туман ҳокими ўринбосарлари, депутатлар, ташкилот ва корхона раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок  этдилар. Сессия котиблигига 9-Оқ тепа сайлов округидан депутат Абдумажид Ҳусанов сайланди.

Сессия кун тартибига кўра, туман молия бўлими мудири вазифасини бажарувчиси Суннат Бойқобиловнинг 2019 йилда туман маҳаллий бюджетининг ижроси ҳамда туман маҳаллий бюджетининг 2020 йилги параметрларини тасдиқлаш тўғрисидаги маърузаси тингланди.

Маърузалардан маълум бўлдики, 2019 йил якунларига қадар, туман маҳаллий бюджетининг даромадлари 41 миллиард 150 миллион сўмга  ёки ўтган йилга нисбатан бу кўрсаткич 148 фоизга оширилиши  кутилмоқда.

Муҳокамалардан сўнг сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM