Пахтачи туманининг “Энг яхши китобхон мактаб”и аниқланди.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

        Вилоят маънавият ва маърифат кенгашининг 2019 йил 28 ноябрдаги 07- 01/232-сонли “Самарқанд вилоятида “Энг яхши китобхон оила”, “Энг яхши китобхон мактаб”, “Энг яхши китобхон маҳалла” кўрик танловларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 9-16 ноябрь кунлари Пахтачи туманидаги  47 та умумий ўрта таълим ўртасида “Энг яхши китобхон мактаб” кўрик танловининг туман босқичи низом талаблари асосида юқори савияда ташкил этилди ва ўтказилди. 2019 йил 16 декабрь куни тумандаги 25-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида кўрик танловнинг якуний босқичи бўлиб ўтди. Танловга 1-, 6-, 7-, 13-, 14-, 18-, 21-, 24-, 36-, 41-, 42-умумий ўрта таълим мактаблари жамоалари ўзаро беллашиб, ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра 24-умумий ўрта таълим мактаби  жамоаси 93 балл тўплаб 1-ўринни, 42-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси 90 балл тўплаб 2-ўринни, 14-умумий ўрта таълим мактаби 86 балл тўплаб 3-ўринни эгалладилар.

         Юқоридагиларни инобатга олиб, Пахтачи тумани ҳокимлиги “Энг яхши китобхон мактаб” кўрик танловининг вилоят босқичига иштирок этиш учун 24-мактаб жамоасини тавсия қилади.

      

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM