Пахтачи тумани ҳокими М.Хамдамовнинг қишлоқ хўжалиги ходимларига байрам муносабати билан йўллаган табриги

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ассалому алайкум қадрли тумандошлар!

Туманимизнинг ҳурматли деҳқон ва фермерлари!

Аввало, барчангизни Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни билан самимий муборакбод этаман.

Ҳаммамизга яхши аён бўлган қишлоқ хўжалиги иқтисодиётнинг энг қадимий, ҳеч қачон ўз ўрни ва аҳамиятини йўқотмайдиган таянч тармоқларидан бири бўлиб келган.

Ана шундай муҳим ва ўта машаққатли соҳани танлаб, юртимиз дастурхонларини тукинлигини таъминлаётган сиз азиз миришкор деҳқонларга ҳорманг дейман!

Туманда 2019 йил ҳосили учун 162 та фермер хўжаликларининг 8170 гектар майдонига чигит экиб, 21064 тонна пахта, 4247,9 тонна ғалла, 38301 кг пилла топширишиб юртимиз хирмонига ўз муносиб хиссаларини қўшишди.

Туманимиздаги деҳқон фермерларнинг фидой заҳматли меҳнати давлатимиз томонидан муносиб баҳоланиб келинмоқда. Жумладан: "Ғаллакор" фермер хўжалиги раҳбари Нархол Қурбонованинг заҳматли меҳнатлари, "Эл юрт ҳурмати" орденига муносиб кўрилиб тақдирланди. “Намунанинг зарли даласи” фермер хўжалиги раиси Жумабой Мустафоев, туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари Неъмат Рўзиқуловлар эса вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

Ҳурматли деҳқон ва фермерлар!

Сизларни яна бир бор Пахтачи туманидаги барча қишлоқ хўжалиги ходимларини касб байрами билан туман ҳокимлиги, тумандаги корхона ва ташкилотлар номидан муборакбод этаман.

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз қишлоқ хўжалиги фидоийлари!

 

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM