Пахтачилик тиббиётчилар юриш марофони ва соғлом-турмуш тарзи тўғрисида семинар ўтказишди.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

    2019 йил 7 декабрь куни Пахтачи туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 30-сон "Хумор" ҚОП хизмат қилувчи Қайнарбулоқ, Чоргўша, маҳалласида, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги муносабати билан юриш марафони  бўлиб ўтди. Марафонда 72 та тиббиёт ходими, 48 та маҳалла фаоллари, 80 та мактаб ўқувчилар иштирок этди. Шундан сўнг туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ш.Ш.Жабборов, ҚВП, ҚОП  координатори Н.Умарова, саломатлик маркази врачи К.К.Ортиқова, етакчи ҳамшира Д.Хужақулова ҳамда 29-сон Деҳқонобод ҚОП ходимлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрдаги ПҚ-4063 сонли “Юқумли бўлмаган касалликларининг профилактикаси. Соғлом турмуш тарзини қуллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида аҳоли ва ёшлар ўртасида соғлом-турмуш тарзи, ноинфекцион касалликлар (артериал гипетрония, қандли диабет, бронхиал астма ва упканинг сурункали обструктив касаллиги), ҳамда ботулизм ҳақида семинар ўтказилди.

Соғлом турмуш тарзининг барча тамоиллари ёритилиб, соғлом овқатланиш, зарарли одатлар (спиртли ичимликлар, тамаки чекиш, гиёҳвандликнинг оқибатлари), ҳамда патронаж ҳамшираларга  вазн-буй индексларини ҳисоблаб чиқиш кўрсатилиб, бу индекслар соғломлик индекслари эканлиги яна бир бор тушунтирилди.

 

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM