Бугун 30 ноябр куни эрта тонгдан Пахтачи туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари туман марказий шифохонасида ҳамда туманннинг Нурафшон маҳалласи аҳолиси ва 13 умумий ўрта мактаби юқори синф ўқувчиларини кенг жалб қилган ҳолда "Гўзал ҳаётни танла!" шиори остида юриш марафони ва эрталабки бадантарбия машғулотлари ўтказилди.
Шунингдек, тиббиётчилар мактаб ўқувчилари билан соғлом турмуш тарзи, жисмоний фаоллик, зарарли одатлар тўғрисида суҳбат ўтказилди ва тушунчалар берилди.