Пахтачи тумани Халқ таълими бўлимига қарашли мактабларда "ОИТС - 21 аср вабоси" шиори остида туркум тадбирлар бўлиб ўтди.
Пахтачи тумани 13-мактабда туман ХТБ мудири Ш.Султонов ва бўлим ходимлари, Республика маънавият ва маърифат маркази Пахтачи туман бўлинмаси раҳбари А.Ғаппоров, Деҳқонобод қишлоқ оилавий поликлиникаси врачлари ҳамда мактабнинг педагог ва юқори синф ўқувчилари иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Деҳқонобод ҚОП врачи Ғ.Мавлонов ОИВ ва ОИТС ҳақида маълумот берди.
Туманнинг 12-мактабида ҳам ушбу мавзу доирасида тадбир бўлиб ўтди. Туман ҳокимлиги ва халқ таълими бўлими тадбирларни ташкиллаштиришда фаол иштрок этган иштирокчиларни совғалар билан тақдирлашди.