"Эшқувватов Ғулом ерлари" фермер хўжалиги пахта сотиш режасини бажарди.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи тумани 4-секторига қарашли А.Аллаяров ММТП ҳудудидаги "Эшқувватов Ғулом ерлари" фермер хўжалиги давлатга 217 минг 530 килограмм пахта топшириб, оқ олтин режасини ортиғи билан бажарди.
Фермер ўз ишчи ходимлари учун ҳосил тўйи ўтказди. Туман ҳокими М.Хамдамов ва сектор раҳбари А.Турғунов фермернинг ҳосил тўйига қутлаш учун ташриф буюришди. "Бахт" базимгоҳидаги ушбу тадбирда тантанали тарзда Тиловов Ўктам, Жўраев Юнус, Қодиров Эшмуродларга кир ювиш машинаси, Акромов Рашид, Султонов Неъмат, Райимов Азиз, Мирзаева Нортош ва Нурилло акаларга телевизор ва бошқа 40 дан ортиқ теримчиларга фермер томонидан ташкил этилган совғаларни туман ҳокими М.Хамдамов бошчилигида топширди.
Ҳосил тўйи куй қўшиқлар билан давом этди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM