Пахтачи туман ҳокими М.Хамдамов тиббиёт ходимларига табрик йўллади.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ҳурматли Шифокорлар, азиз тиббиёт ходимлари!

Сизларни касб байрамингиз билан ўзим номимдан, қолаверса барча тумандошларимиз номидан чин юракдан муборакбод этаман!

Тун-у-кун инсонларни ўйлаб, уларни соғлиги учун қайғуришингизда сиз азизларга чинакам куч-қудрат, ғайрат, мустаҳкам ирода ҳамроҳ бўлсин!

Президентимизнинг 2018 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон мамлакатимиз тиббиёти тараққиётида янги даврни бошлаб берди, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз!

Туманимизда тиббиёт масканлари ҳолати яхшиланиб, соҳа ходимлари учун муносиб шарт шароит яратилмоқда. Жумладан: “Обод қишлоқ” дастурига асосан Бурқут қишлоғида 50 қатновга мўлжалланган “Бурқут” қишлоқ врачлик пунктида 950,0 млн сўмлик ҳамда Сулув (Тараққиёт) қишлоғида 75 қатновга мўлжалланган Қурбон Ражабов қишлоқ врачлик пунктида 670,0 млн сўмлик капитал реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, жорий йил вилоят ҳокимининг ташаббуси билан туманимизнинг энг чекка “Чашма” маҳалласи ҳудудидаги Қўрғонча қишлоғида қиймати 750,9 млн. сўмлик янги тиббиёт пункти биноси қурилиши тугалланиб, фойдаланишга топширилди.

Туманда биринчи “Real Med” хусусий тиббиёт муассасаси ушбу 2019 йилда, ташкил топиб, аҳолига амбулатор хизмат кўрсатмоқда.

Туман аҳолиси ўртасида умумий касалланиш кўрсаткичи ҳар 100 минг аҳолига 2018 йилдаги 102,7 дан 2019 йил 8 ойлигида 93,8 га камайган. Бирламчи касалланиш кўрсаткичи ҳар 100 минг аҳолига 2018 йилда 82,4 дан 2019 йил 8 ойлигида 73,7 га камайганини ҳам такидлаш ўринлидир.

Айниқса, туманимиз шифокорлари иштирокида Марказий шифохонани шошилинч тиббий ёрдам бўлими томонидан 2019 йилда Ошқозон ва 12 бармоқли ичак яраси, Калькулёз холецистит, Геморрой Холецистоэктомия, Оғир травматик-нейрохирургик ва бошқа мураккаб жарроҳлик амалиётлари бажарилганлиги туман тиббиётида юксалишдан далолат бермоқда.

Бундай ютуқлар аввало сизлар каби шифокорларнинг фидокорона меҳнатининг натижаси деб биламан!

Сизларни касб байрами билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда катта муваффақиятлар, хонадонларингизга файзу барака тилайман!

 

М.Хамдамов

Пахтачи тумани ҳокими

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM