Бугун 27-октябрь куни Пахтачи туманидаги "Мирзаев Шуҳрат Кенжаевич" фермер хўжалиги пахта далаларга "Бухоро-102" ва "Элита" уруғлик пахта навларидан чигит қадашди. Гектарига 40 центнердан ҳосил олиб, 150 тонна ўрнига 160 тонна оқ олтин топширди.
Ушбу муносабат билан фермер хўжалиги раиси Шавкат Мирзаев фермер хўжалиги ишчилари ва теримчиларига дастурхон ёзиб ош берди.
Туман ҳокими М.Хамдамов фермер хўжалиги жамоасини табриклаш учун ташриф буюрди ва совғаларни туман ҳокими ишчиларга ўз қўллари билан топширди.
Хўжаликнинг сувчилари Баратов Абдураим, Сайфуллаев Ҳолбой, Турдиев Саидларга, тракторчи Ташимов Рашид ва иш юритувчи Норқулов Нуриддинларга телевизорлар совға қилинди. Шунингдек илғор теримчиларга ҳам турли совғалар топширилди.
Фермернинг ҳосил байрамида туман раҳбарияти, "Нуроний" жамғармаси ва кенг жамоатчилик иштирок этишди.