Пахтачининг илғор фермери Шавкат Мирзаев пахта топшириш шартномавий режасини ортиғи билан бажарди!

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун 27-октябрь куни Пахтачи туманидаги "Мирзаев Шуҳрат Кенжаевич" фермер хўжалиги пахта далаларга "Бухоро-102" ва "Элита" уруғлик пахта навларидан чигит қадашди. Гектарига 40 центнердан ҳосил олиб, 150 тонна ўрнига 160 тонна оқ олтин топширди.

Ушбу муносабат билан фермер хўжалиги раиси Шавкат Мирзаев фермер хўжалиги ишчилари ва теримчиларига дастурхон ёзиб ош берди. 
Туман ҳокими М.Хамдамов фермер хўжалиги жамоасини табриклаш учун ташриф буюрди ва совғаларни туман ҳокими ишчиларга ўз қўллари билан топширди.
Хўжаликнинг сувчилари Баратов Абдураим, Сайфуллаев Ҳолбой, Турдиев Саидларга, тракторчи Ташимов Рашид ва иш юритувчи Норқулов Нуриддинларга телевизорлар совға қилинди. Шунингдек илғор теримчиларга ҳам турли совғалар топширилди. 
Фермернинг ҳосил байрамида туман раҳбарияти, "Нуроний" жамғармаси ва кенг жамоатчилик иштирок этишди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM