Пахтачиликлар Самарқанд шаҳридаги "Табиат саҳовати" ярмакасида иштирок этишмоқда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ушбу йил 18 октябрь – “Самарқанд шаҳри куни” ҳар йилгиданда ўзгача, кўтаринки бир кайфиятда нишонланмоқда.

Байрамни кўтаринки руҳда ўтказиш, шаҳар аҳолиси ва меҳмонларни кўнгилли дам олишини ташкил этиш мақсадида белгиланган чора-тадбирлар режасига кўра 17 – 20 октябрь кунлари давомида Самарқанд шаҳрининг “Алишер Навоий” боғида “Табиат саҳовати”  қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркаси бўлиб ўтиши белгиланган.

 

Бугун, 17 октябрь куни бошланган ушбу ярмаркада вилоятимиз туманларида етиштирилган турли-туман қишлоқ-хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси ўтказилиб, арзон нархларда сотилмоқда. Ярмаркага қўйилган маҳсулотлар айнан шу туманнинг ўзида етиштирилаётган бўлиши лозим!

Айни дамда Самарқанд шахрида ўтказилаётган ярмаркада Пахтачи тумани ҳам туманнинг ўзида етиштирилаётган 35 турдаги маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.

 

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM