Пахтачининг энг чекка "Қўрғонча" қишлоғида янги тиббиёт маскани ўз фаолиятини бошлади.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Вилоят ҳокими Э.Турдимовнинг Пахтачи туманда 2018 йил 24 ноябрда ўтказган “Сайёр қабули”да фуқаролар, маҳаллалар, ташкилот-корхона раҳбарлари томонидан кўтарилган муаммо, масала ҳамда таклифларни амалга ошириш юзасидан 2018 йил 29 ноябрь куни тасдиқланган 14-01/152-сонли йиғилиш баённомасида жисмоний ва юридик шахслар ва уларнинг вакилларининг мурожаатларини мазмунан ҳал этиш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар режасига асосан 2019 йилда тумандаги "Чашма" маҳалласининг "Қўрғонча" қишлоғида янги тиббиёт пункти қуриш режалаштирилган эди.

Бугун 16-октябрь куни вилоят ҳокими Э. Турдимовнинг саъий ҳаракатлари билан туман марказидан 45-50 км. узоқликда жойлашган туманнинг тоғ-чўл ҳудудида жойлашган "Қўрғонча" ва "Кетмончи" қишлоқларининг 812 нафар аҳолисига хизмат кўрсатадиган замонавий, барча қўлайликларга эга бўлган тиббиёт маскани фойдаланишга топширилди.

Бу каби шинам бинони фойдаланишга топшириш маросимида туман ҳокимининг ўринбосари Ж. Болтаев, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ш. Жабборов ҳамда Қўрғонча қишлоғи фаоллари ва фуқаролари иштирок этишди. Улар бу туҳфадан бошлари осмонга етиб, Ўзбекистон Респубикаси Президентига ва вилоят ҳокимига ўз миннатдорчиликларини изҳор этиб, узоқ умр соғлик саломатлик тилаб дуо қилишди.

Ушбу қишлоқ вирачлик пунктининг қурилиш-монтаж ишлари “Муҳаммади Омад қурилиш” хусусий корхонаси томонидан амалга оширилиб, маҳаллий бюджет ҳисобидан 750,9 млн. сўм маблағ сарфланди. Вилоят ҳокимлиги томонидан 55,0 млн. сўмлик мебель жиҳозлари билан таъминланди.

 

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM