Пахтачиликлар “Саломатлик” спартакиадасининг республика босқичида вилоятимиз шарафини ҳимоя қилишади.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Касаба уюшмалари федерацияси томонидан жорий йилнинг 11-12-октябрь кунлари Самарқанд вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимларни жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларига қизиқишини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида “Саломатлик” спартакиадаси ўтказилди.

Спартакиаданинг вилоят босқичида Пахтачи тумани ташкилот ходимлари ҳам фаол иштирок этишди  ва бир қатор спорт турлари бўйича фахрли ўринларни эгаллашди. Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган "Саломатлик" спартакиадасининг вилоят босқичи касаба уюшма аъзолари ходимлари ўртасида спортнинг волейбол, минифутбол, стол тенниси, шахмат-шашка, бадментон турлари бўйича ўтказилди. Пахтачи туманидаги 32-умумий ўрта таълим мактаби ва туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби (БЎСМ) мураббийларидан ташкил топган волейболчи эркакларимиз -3 ўринни эгаллашди. Ушбу волейбол спорт тури бўйича 38- умумий ўрта таълим мактаби ва  БЎСМ мураббий аёлларидан ташкил топган волейбол аёллар жамоаси фахрли 1-ўринни, БЎСМ шахмат мураббийи Арзиқулова Мафтуна ҳам фахрли 1-ўринни, "Йил ўқитувчиси - 2019" кўрик танлови республика босқичининг 2- ўрин соҳиби Шерхолов Қўчқор - шашка спорт тури бўйича ҳам 2-ўринни, стол тенниси БЎСМ мураббийи Ботиров Сухроб - 2-ўринни, Батминтон бўйича БЎСМ мураббийи Шомурадов Отабек фахрли 1-ўринни ва ушбу спорт тури бўйича БЎСМ мураббийи Ҳасанова Гулчеҳра 3- ўринни эгаллашди. Фахрли ўринларни эгаллаганлар касаба уюшмасининг диплом ва қимматбаҳо савғалар билан тақдирланишди. Мусобақада фахрли 1-ўринни эгаллаган спортчилар спартакиаданинг республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритишди. Пахтачилик волейболчи аёлларимизга, бадминтончи Отабек Шомурадовга ҳамда шахмат мураббийи Мафтуна Арзиқуловаларга республика босқичида ҳам омад тилаб қоламиз! 

"Йил ўқитувчиси - 2019" кўрик танлови республика босқичининг 2- ўрин соҳиби 33-мактаб физика фани ўқтиувчиси Шерхолов Қўчқор

Батминтон бўйича БЎСМ мураббийи Шомурадов Отабек

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM