Бугун 12-сентябр куни тумандаги 20-мактабда профилактика куни муносабати билан “Бўстон” МФЙ туман ИИБ профилактика инспектори С.Жабборов, “Бўстон” МФЙ жамоатчилик посбони А.Tурдиев, мактабнинг ММИБДЎ Н.Ирданова, Ёшлар иттифоқи етакчиси Н.Назарова ва эркак педагог ходимлар иштирокида ўғил болалар йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда ўқувчилар давомати, тартиб интизоми, мобил телефондан тўғри фойдаланиш, вояга етмаган ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, гиёҳвандлик, диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.