ҲУСАНОВ Абдумажид Алтинович

1981 йилда Самарқанд вилояти Пахтачи туманида туғилган.

Маълумоти олий, 2001 йил Навоий давлат педагогика институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари.

2001-2008 йилларда Зиёвуддин қурилиш ва коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси;

2008-2010 йилларда Зиёвуддин қурилиш ва коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежи  ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари;

2010-2011 йилларда Пахтачи тиббиёт коллежи тарих фани ўқитувчиси;

2011-2015 йилларда Тадбиркорлар ва  ишбилармонлар ҳаракати -Ўзбекистон  либерал демократик партияси Пахтачи тумани Кенгаши аппарaт раҳбари;

2015-2017 йилларда Пахтачи қурилиш ва коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси;

2017-2018 йилларда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Пахтачи тумани Кенгаши раисинингёшлар ишлари бўйича ўринбосари;

2018-2019 йилларда Республика маънавият ва маърифат маркази Пахтачи тумани бўлинмаси раҳбари сифатида фаолият юритган.

2019 йил 1 августдан буён Пахтачи туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари, туман ҳокимининг матбуот котиби вазифасида ишлаб келмоқда.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM