Бугун туман ҳокими мактабларда дарс ўтди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 23 августдаги видеоселектор йиғилишида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчиларнинг обрўсини ошириш мақсадида раҳбарлар таълим муассасаларида ўқувчиларга сабоқ бериш ташаббуси ўртага ташлаганди.

Шу муносабат билан мактабларда илк сабоқ – “Мустақиллик дарси” ни ўтиш учун Пахтачи тумани ҳокими М.Ҳамдамов ва туман ИИБ бошлиғи Б.Санақуловлар тумандаги 1, 12, 18 ва 20 мактабларга боришди. “Обод қишлоқ” дастури асосида буткул янгиланган “Тараққиёт” қишлоғидаги 18-мактабнинг очилишида иштирок этишди.

Юқоридаги мактаблар тўлиқ таъмирланган ҳолда ўқув йилига топширилди.

Пахтачи тумани ҳокими Музаффар Ҳамдамов 20 мактабда ҳам бўлиб, мактаб ўқувчиларига алоҳида синфда “Мустақиллик дарси” ни ўтди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM