БОБОНАЗАРОВА Гулчеҳра Усмоновна
1973 йил Самарқанд вилояти Пахтачи туманида туғилган.
Маълумоти - олий, 1996 йил Навоий давлат кончилик институтини, 2008 йил Самарқанд давлат педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича инженер-эколог, биология фани ўқитувчиси.
1999-2011 йилларда Пахтачи тумани 23 умумтаълим мактаби биология фани ўқитувчиси.
2011-2019 йилларда Пахтачи тумани 23 умумтаълим мактаби ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари вазифаларида фаолият юритган.
2019-2020 йилларда Пахтачи туман ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси.
2020 йил 24 февралдан бошлаб Пахтачи туман ҳокимининг ўринбосари, туман махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келмоқда.