Тумандаги рус тилида таълим берувчи ягона 21-мактаб туман ҳокими эътиборидан сўнг таъмирланмоқда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи тумани маркази Зиёвуддин шаҳарчасидаги тумандаги ягона рус тилида таълим берувчи 21-мактаб мана неча йиллардан буён таъмирталаб аҳволда эди.

Пахтачи туман ҳокими М.Ҳамдамов ҳудудларни ўрганиш даврида ушбу мактабга ташриф буюриб, мактаб ҳолати билан яқиндан танишди.

Танишиш мобайнида мактабдаги ҳолатни кўздан кечирган туман ҳокими мактабни буткул таъмирлаб, ўқувчилар учун замонавий шароитлар яратиш мақсадида қурилиш таъмирлаш ишлари бошлашга топшириқ берди.

Бугун, 26-август куни ушбу мактабда олиб борилаётган ишлар билан шахсан танишиб, мактаб жамоаси ва қурувчилар билан суҳбатлашди. Таъмирлаш ишларини тезлаштириш учун зарур кўрсатмаларни бериб ўтди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM