Бугун Пахтачи туманида “Фарзандларимизни “Вирусли гепатит А” касаллигидан асрайлик” шиори остида оммавий тадбирлар туркумида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда тиббиёт ходимлари, МТТ мудиралари, мактаб ҳамширалари, марказий поликлиника, ҚВП, ҚОП мудиралари ва катта ҳамширалари, патронаж ҳамширалари, ДСЭНМ ходимлари иштирок этишди.
Йиғилишни туман ҳокими ўринбосари Ж.Болтаев кириш сўзи билан очиб берди ва жорий йилнинг 12-21 август кунлари Республика ДСЭНМ нинг ташаббуси билан “Фарзандларимизни “Вирусли гепатит А” касаллигидан асрайлик" шиори остида оммавий тадбирлар ўтказиш хати асосида мазкур йиғилиш ўтказилаётганлигини маълум қилди. Туман ДСЭНМ бош врачи Ш.Бобоева мавзу бўйича маъруза ўқиб, йиғилганларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.