Зиёвуддин шаҳарчасида Пахтачи тумани ер ресурслари ва давлат кадастри биноси фойдаланишга топширилди. Қарийб 1,6 миллиард сўм маблағ сарфланган бино уч ойда қуриб битказилди.
Ҳозиргача тумандаги 59 та маҳаллада жисмоний ва юридик шахсларга қарашли бўлган 32 мингдан ортиқ турар ва нотурар объектлар хатловдан ўтказилиб, давлат кадастри ягона тизими геоахборот маълумотлар базасига киритилди. Ушбу маълумотлардан давлат хизматлари маркази, туман давлат солиқ инспекцияси, ички ишлар органлари ҳамда нотариал идоралар томонидан электрон тизим орқали фойдаланиш имконияти яратилди. Бу эса туман аҳолиси, корхона-ташкилотлар учун ер ва кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар ҳамда уларни давлат рўйхатидан ўтказишда бир мунча қулайлик яратади.