Бугун 18 сентябр куни Пахтачи тумани ХТБ га қарашли 8-умумтаълим мактабида табиий фанлар, физика ва кимё фанларидан замонавий технологиялар ҳамда интерфаол усуллар, PISA тестлари, STEAM ёндашув асосида очиқ семинар бўлиб ўтди.
Семинарда кимё фанидан ўқитувчи М.Тилавова 8-9 синфларда “Сеҳрли дарахт”, “Даврий жадвалга саёҳат”, PISA тести ҳамда STEAM ёндашув асосида намунали дарсларни ташкил қилди.
Физика фани ўқитувчиси Р.Муҳаммадиева 10-синфларда “Кластер”, “Хатолар устида ишлаш” каби усуллардан фойдаланиб, қизиқарли дарс жараёнини ташкил этди.