Бугун 14-сентябр куни туманнинг 2-секторида муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг биринчи йўналиши бўйича сектордаги кам таъминланган оила фарзандларига бадиий кеча тадбири намойиш этилди.
Ушбу тадбир туман прокуратураси, 34-сонли Болалар мусиқа ва саънати мактаби ҳамда XTБ тасарруфидаги 33-мактаб ҳамкорлигида ташкил этилди.
Tадбирда тасвирий санъат, амалий санъат кўргазмалари ҳам намойиши ташкил этилди. Бугунги тадбирга ташриф буюрган оила фарзандлари бир олам таассурот билан қайтишди.