Оилавий тадбиркорлар ўзлари яшаб турган уйда фаолият юритишлари мумкинми?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ҳозирда мамлакатимизда тадбиркорлик соҳасига катта эътибор берилмоқда. Tадбиркорлик фаолиятини эндигина бошлаганлар учун ҳам барча шарт-шароитлар яратилган.

Шу жумладан Пахтачи туманида хам оилавий тадбиркорлик ривожлантиришга.   Кичик ва ўрта тадбиркорлик билан шуғулланувчилар сони йил сайин ортмоқда. Айниқса, оилавий тадбиркорлик ишини олибборувчилар сони ҳам. Улар орасида ўзи яшаб турган уй-жойларида фаолият юритаётганлари ҳам бор. Бироқ бу соҳага яқиндагина кирибкелган тадбиркорлар ўзлари яшаб турган уй-жойларида тадбиркорлик фаолиятини олиббориш мумкинлиги бўйича маълумотга эга.

Туманмизда Имтиёзли кредитлар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган жисмоний шахсларга энг кам иш хақининг 150 бараваригача (ҳозирги кунда ўртача 30 млн. сўмгача) оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун ажратилади.

Кредит олиш учун фуқаролар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

  • ариза;
  • паспорт нусхаси;
  • тумандаги сектор раҳбарлари ва маҳалла фуқаролар йиғини раиси томонидан бериладиган тавсиянома.
  • Ушбу кредитлар:
  • -  йиллик 8 фоиз билан;
  • 3 йилгача муддатга;
  • - 3 ойдан 6 ойгача имтиёзли давр билан берилади.

Кредитлар қуйидаги мақсадлар учун ажратилади:

-ихчам иссиқхоналарни ташкил этиш, асаларичилик, чорвачилик (наслли), паррандачилик, қуёнчилик, балиқчилик, боғдорчилик,  ҳунармандчилик ва тикувчилик. Ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун мини-ускуналар харид қилиш ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа тадбиркорлик йўналишлари учун ажратилади.

 Туманимизда асосан иссиқхона билаш шуғунланиш фуқаролар орасида кўпроқ учраганлиги сабабли намуна;

2 сотих ерда помидор (иккинчи экинга бодринг) етиштириш учун иссиқхона қуришда, кўчатлар ва бошқа барча харажатлар учун  13,5 млн. сўм кредит маблағи олса етарли бўлади;

  •  2 сотих ерда 630-650 тупгача помидор кўчати экиш мумкин;
  •  Помидор кўчати экилгандан 80-90 кун ўтгач ҳосилга киради;
  •  1 туп помидор кўчатидан ўртача 2,5 - 3 кг гача ҳосил олиш мумкин;
  •  1 кг помидор ҳосилини 4-5 минг сўмдан сотиш мумкин.
  •  Помидор ўсимлиги декабр ойидан март ойининг охиригача ўсади, апрел-май ойларида ҳосил йиғиштириб олинади.

Иккинчи экинга бодринг етиштиришда амалга ошириладиган ишлар

  •  2 сотих ерда 630-650 тупгача бодринг кўчати экиш мумкин;
  •  Бодринг кўчати экилгандан 35-40 кун ўтгач ҳосилга киради;
  •  1 туп бодринг кўчатидан ўртача 2.5 - 3 кг гача ҳосил олиш мумкин;
  •  1 кг бодринг ҳосилини 2,5 - 3 минг сўмдан сотиш мумкин.
  •  Бодринг ўсимлиги август ойининг бошида экилиб, сентябр ойининг биринчи ўн кунлигида тайёр бўлади.

Туманимизда асосан тикувчилик билаш шуғунланиш фуқаролар орасида кўпроқ учраганлиги сабабли намуна;

Тикувчилик фаолиятини ривожлантириш учун 4 млн сўмга кредит ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳа

Тикув машинкаси – 3,0 млн сўм,  дазмол – 500 минг сўм, кредит тани ва фоизи 1 ойда ўртача – 161 минг сўм, кийим-кечак тикиш – 10 минг сўмдан 150 минг сўмгача, кийимларни бичиш ва қайта тикиш бир донаси ўртача – 5 минг сўм ва  ўртача бир ойдаги соф фойда – 587 минг сўмни ташкил этади.

2015-2024 © Paxtachi tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM