Ассалому алайкум қадрли тумандошлар!
Мана Юртимизга ойларнинг энг яхшиси Рамазони шариф кириб келмоқда.
Ушбу улуғ айём билан Сизларни, нуроний отахонлар-у, мунис онахонларимизни, қадрли ака-укаларимизни, азиз опа-сингилларимизни чин қалбимдан табриклайман!
Муборак Рамазон ойи ҳар доимгидек хонадонларимиз, қалбларимиз, дилларимиз қувончини, туманимиз файзу баракасини янада оширади!
Бир биримизга бўлган меҳримизни янада мустаҳкамлайди!
Азиз тумандошлар!
Сизларга кириб келаётган саҳоват, мурувват ва гуноҳлар кечириладиган муборак рамазон ойида хайрли амалларингиз Гужум дарахти япроқлари каби беҳисоб ажрлар олиб келишини яна бир бор тилаб қоламан!
Пахтачи тумани ҳокими
М.Хамдамов