Туман ҳокими М.Хамдамов тумандаги бир қатор объектлпр билан танишди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун 27-март куни Пахтачи тумани ҳокими М.Хамдамов "Қудрат Суюнов жасорати майдони"да олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишди. 
Ўринбосари Ш.Мусурмонов ва туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи А.Шерматовларга зарур кўрсатма, топшириқларни бериб ўтди. Шундан сўнг, туман марказий шифохонасига Карантинга амал қилиниши бўйича ва мавжуд муаммоларни бартараф қилиш юзасидан ташриф буюриб, марказий шифохона масъулларига тегишли кўрсатмаларни берди.

Шунингдек, бугун М.Хамдамов туман марказида қад ростлаётган Хўжа Зиёвуддин масжидида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди. 
Масжидни чиройли, кўркам бўлиб, қурилишида яқиндан кўмак бериб келаётганлиги учун туман ҳокими М.Хамдамовга туман бош имом хатиби И.Амруллаев ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди.

 

 

2015-2024 © Paxtachi tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM