Самарқанд шаҳридаги 3-болалар мусиқа ва санъат мактабида фуқаролар йиғинлари ўртасида “Коррупцияга қарши курашиш бўйича энг фаол фуқаролар йиғини” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Коррупцияга қарши курашиш бўйича вилоят идоралараро комиссияси ҳамда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган мазкур танловда туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 16 маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳудудларда коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг самараларини ўз ичига олган тақдимот, мавзуга доир савол-жавоб ҳамда ижодий чиқиш каби 3 шарт бўйича ўзаро беллашди.
Фуқаролар йиғинилари ўртасида коррупцияга қарши кураш бўйича "Энг фаол фуқаролар йиғини" республика кўрик танловининг Самарқанд вилояти босқичида Пахтачи туманидаги Амир Темур маҳалла фуқаролар йиғини раиси Раимқулова Нодира иштирок этиб вилоятда биринчи ўринни эгаллади ва республикага йўлланма олди.