Пахтачи Хизмат кўрсатиш ва сервис касб ҳунар коллежида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев рахбарлигида 2019 йил 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида илгари сурилган 5 та ташаббуснинг тўртинчиси ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида коллежда 15 май куни “Ёш китобхон” кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди.
Натижаларга кўра 3 ўринни 2-17 гуруҳ ўқувчиси Санақулова Озода эгаллаб эллик минг сўм, 2 ўринни 7-16 гуруҳ ўқувчиси Мухиддинова Шохида эгаллаб юз минг сўм, 1 ўринни 4-16 гуруҳ ўқувчиси Мейлиев Хасан эгаллаб бир юз эллик минг сўм пул мукофоти ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.