15 май халқаро оила куни муносабати билан “Оила” илмий амалий маркази туман бўлими бошчилигида туман ҳокимлиги, маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, туман маданият бўлими, “Тадбиркор аёл” ассоциацияси, туман адлия бўлими, 4 та сектор ходимлари ва сиёсий партиялар ҳамкорликда тумадаги 25-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабининг концертлар залида “Фаровон оила бунёдкори бўлайлик” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказишди.
Тадбирда туманнинг 59 та маҳалласидан бир нафардан жами 59 нафар намунали оила иштирок этди.
1-сектордаги намунали оилаларга туман ҳокими ўринбосари М.Мирзаева, 2-сектордаги намунали оилаларга туман адлия бўлими раҳбари Э.Давронов, 3-сектордаги оилаларга туман ИИБ ходими подполковник И.Журақулова, 4 сектордаги оилаларга “Тадбиркор аёл” ассоциацияси раиси М.Аманова туман ҳокимининг “Ташаккурнома” ларини топширдилар. Тадбир сўнгида туман маданият бўлими томонидан концерт дастури намойиш этилди.