Пахтачи тумани марказидаги “Висол” базмгоҳида 8-март "Халқаро хотин-қизлар куни" муносабати билан “Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл!” номли байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирни туман ҳокими В.Раҳимов кириш сўзи билан очиб бериб, мунис онахонлар ва опа-сингилларимизни байрам билан табриклади. Уларга йил давомида байрамона кайфият, баҳор гўзаллиги тарк этмаслигини тилади. Турли соҳаларда фидокорона меҳнат қилган аёлларни ҳокимликнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирлади. Жумладан, тумандаги мавжуд 59 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиларига ҳокимлик томонидан сўнгги русумдаги ноутбуклар тақдим этилди. Байрам тадбирида халқимиз суйган санъаткор, эстрадамиз юлдузи Баҳром Назаров ҳамда таниқли сўз устаси Ортиқ Султоновлар иштирок этиб, тадбир иштирокчиларини ўзларининг дилбар тароналари ҳамда ҳазил-мутойибалари билан хушнуд этишди.