Жорий йилнинг 29 январ куни Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Пахтачи туман Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Кенгаш йиғилиши кун тартибида 4 та масала кўриб чиқилди. Тўртинчи бўлиб ташкилий масала кўрилди. Унда бугунги кунгача ташкилотнинг бош мутахассиси сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Шахобиддин Халилов Кенгаш аъзоларининг якдил хулосасига кўра Ёшлар иттифоқи туман Кенгашининг раиси лавозимига бир овоздан сайланди.