“Ёш китобхон” танловининг 2018-йилги республика босқичида 10-14 ёш тоифаси бўйича Пахтачи тумани 24-мактаб 8-синф ўқувчиси Маҳлиё Ўроқова мутлоқ ғолибликни қўлга киритди. Маҳлиёнинг осмонўпар орзулари айни пайтда рўёбга юз тутди. У эгаллаган маънавий хазинаси орқали билдирилган ишончни оқлаб, ёруғ юз билан Самарқандга қайтмоқда. Ғолибамизга келгусида бунданда улкан зафарлар тилаймиз!
"Ёш китобхон" танловининг республика босқичида 10-14 ёш тоифаси бўйича 1-ўринни самарқандлик Маҳлиё Ўроқова, 2-ўринни тошкентлик Салоҳиддин Қаҳҳоров, 3-ўринни эса фарғоналик Дилрабо Ўткировалар эгаллашди.