5 та муҳим ташаббус бўйича ишлар давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 мартдаги “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим топшириқни амалга ошириш тўғрисида”ги баёни ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги умумтаълим мактабларида ўқув йили тугаганлигига қарамасдан кўплаб тўгараклар фаолият олиб бормоқда.

Жумладан, тумандаги 36 умумтаълим мактабида спортнинг стол тенниси, шахмат-шашка, қолаверса рассомчилик, ашула ва рақс, китобхонлик ва кўплаб йўналишдаги тўгараклар бугунги кунда маҳалла ёшлари эътиборидан четда қолаётган эмас.

Ёшлар ўзларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ушбу тўгараклардан унумли фойдаланишмоқда.

2015-2024 © Хокимият Пахтачийского района. Разработан в: SAKTRM