ҲАМДАМОВ Музаффар Яздонкулович

ҲАМДАМОВ Музаффар Яздонкулович

1980 йил Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида туғилган.

Маълумоти - олий, 2005 йил Тошкент молия институтини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича солиқ ва солиққа тортиш, бухгалтерия ҳисоби ва аудит.

1999-2004 йилларда Тойлоқ тумани ҳокимлиги молия бўлими бош ҳисобчи муовини;

2004-2005 йилларда Тойлоқ тумани марказий шифохонаси бош ҳисобчи ўринбосари;

2004-2008 йилларда Тойлоқ тумани марказий шифохонаси Бош ҳисобчиси;

2008-2009 йилларда Самарқанд вилояти ҳокимлиги молия бошқармасининг соғлиқни сақлаш муассасаларини молиялаштириш сектори бош иқтисодчиси;

2009-2011 йилларда Самарқанд вилояти ҳокимлиги молия бошқармасининг ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш бўлими етакчи иқтисодчиси;

2011-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Самарқанд вилоятидаги назорат-тафтиш бошқармаси Бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш бўлими 1-тоифали назоратчи-тафтишчиси;

2014-2017 йилларда Самарқанд вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари;

2017-2018 йилларда Самарқанд вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси бошлиғи;

2018-2019 йилларда Самарқанд вилояти Давлат молиявий назорат бошқармаси бошлиғи вазифаларида фаолият юритган.

2019 йил 27 майдан бошлаб Пахтачи тумани ҳокими вазифасида ишлаб келмоқда.

 

2015-2024 © Хокимият Пахтачийского района. Разработан в: SAKTRM