Туманда Наврўз умумхалқ байрами бўлиб ўтди

Она диёримизда фасллар келинчаги бўлмиш баҳор кезмоқда, табиат уйғонмода. Борлиқдаги яшариш, янгиланиш озод ва обод Ватанимизга Наврўзи олам кириб келаётганидан дарак беради. Эзгулик, муҳаббат хайр-у саховат шафқат ва шафоат айёми қалбларга олам-олам сурур, янги-янги орзу хаваслар бахш этади. Юртимиз тинч ва осойишта, халқимиз сиҳат-саломат ва бардам, салмоқли ютуқлари мўл-кўл орзулари, эзгу тилаклари-ю ниятлари ила Наврўзга қадам қўймоқда.

Туманимизда ҳам жорий йилнинг 10 март куни ушбу қутлуғ айём кенг кўламда нишонланди. Байрам тадбирида хўроз ва қўчқор уруштириш, дорбозлар чиқиши, миллий кураш ва арқон тортиш, кўпкари каби миллий қадриятларимиз намунаси бўлган мусобақа ва ўйинлар бўлиб ўтди. Ушбу мусобақаларда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган ихтиёрий иштирокчилар қатнашишди. Мусобақа ғолиблари ташкилотчилар ва туман ҳокимлигининг қимматбаҳо ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.