Бола пули кимларга берилади ва қандай ҳолатларда рад этилади?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бизда болалар нафақаси олишни истовчи ёш оилалар кўп. Аммо, нафақа пули тайинланишни сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг ҳаммасига ҳам нафақа пули берилмайди.

Хўш, нима учун? Болалар нафақаси ўзи кимларга берилади?

Шу каби саволларга Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Пахтачи туман бўлими бошлиғи У.Бобомуродов жавоб берди.

Болалар нафақаси тайинлашда қонунчиликка ўзгартириш киритилди, яъни 2021 йилнинг 21 октябрида Вазирлар Маҳкамасининг 654-сонли қарори билан низом тасдиқланди, - Илгари амалда бўлган болалар нафақаси уч турга бўлинарди.

Яъни 2 ёшгача болалар нафақаси, 14 ёшгача болалар нафақаси ва моддий ёрдам пули. Энди бу нафақа турлари кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси деб белгиланиб, кичик ёшдаги болалар учун 3 ёшгача нафақа, 18 ёшгача нафақа деб узайтирилди.

Шу билан бирга моддий ёрдам нафақаси ҳам мавжуд. Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси тайинланган оиланинг биринчи фарзанди з ёшга тўлгунича 325,0 минг сўм, агар 3 ёшдан катта бўлса 250.0 минг сўм, иккинчи фарзанди учун 150 минг сўм, учинчи ва ундан кейинги фарзандларига учун 100,0 минг сўмдан нафақа пули тайинланади.

Нафақа тайинлашда оиладаги фарзандларининг миқдори ҳисобга олинади.

Масалан:Оилада 4 нафар фарзанди учун болалар нафақаси олади.Биринчи фарзанди уч ёшга тўлмаган, биринчи фарзанди учун 325,0 минг, иккинчи 150.0 минг, учинчи 100,0 минг, тўртинчи фарзандлари учун 100.0 минг сўмдан, бир ойлик болалар нафақаси 675.0 минг сўмни ташкил этади.

Демак ушбу оила учун 675.0 минг сўм болалар нафақаси ҳар ойда тўланади.

Қандай ҳолатда нафақа бериш рад этилади?

Нафақа тайинлашда оила аъзоларининг ўртача даромади ҳисобга олинади. Масалан, оилада фақат ота ишласа, унинг ойлик маоши оила аъзоларига тенг тақсимланади, ўртача даромад 498557,0 сўмдан ортиқ бўлса, нафақа бериш рад килинади. Аксинча, оила аъзоларининг ўртача даромади 498557,0 сўмдан кам бўлса, нафақа тайинланади. Агар оилада ёлғиз ўзи фарзандини тарбиялаётган оналар бўлса, бундай оилага нафақа тайинлашда енгилликлар берилган. Аксарият ҳолатда ишламаётган фуқароларга нафақа тайинлаш рад этилади. Боқимандаликнинг олдини олиш мақсадида ишламаётган фукароларга нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш чеклаб қўйилган. Шунингдек, сўнгги етти йил ичида автомашина сотиб олган фуқарога, трактор ёки оғир автомашиналари бор кишиларга ҳам нафақа тайинланмайди. Бундан ташқари, оила аъзоларидан бирининг энг кам иш ҳақининг 5 баробари ёки ундан ортиқ миқдорда банкларда қўйилган омонатлари бўлса, уларнинг номида икки ва ундан ортиқ миқдорда кўчмас мулк бўлса, нафақа тайинланмайди.

Нафақа олиш учун қаерга мурожаат килиш керак?

Оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва унга болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш учун аризалар маҳалла фуқаролар йиғинларига оила ушбу нафақа ёки моддий ёрдам олишни истаётган ойдан олдинги ойнинг 16-санасига қадар тақдим этилади. Бунда юкорида кўрсатиб ўтилган муддатдан кейин берилган аризалар белгиланган тартибда кейинги ойда кўриб чиқилади. Фуқаролар нафақа бўйича аризаларни маҳалла фуқаролар йиғинларига топширадилар. Маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳар беш кунда камида бир маротаба,бироқ ариза берилган ойнинг 19-санасигача барча аризаларни жамлаб Пенсия жамғармасига топширади. Пенсия жамғармаси томонидан уларнинг маълумоти ягона реестр дастурига киритилади. Бу ерда инсон омили қатнашиши чекланган. Маҳалла ҳам, пенсия жамғармаси ҳам бировга ёрдам бериб ёки унинг нафақасини рад кила олмайди. Бунда ягона реестр дастури вазирликлар, идоралар маълумотлар базаси билан боғланган. Бу дастурнинг ўзи ҳар бир ариза учун сўров хати юборади. Масалан, илгари ойлик иш ҳаклари тўғрисидаги маълумотларни камайтириб олиб келиш ҳолатлари кузатилган бўлса, энди дастур фуқаронинг солиқдан канча даромад олаётгани ва қаерда ишлаётганини сўраб олади. Ёки фуқаронинг автомашинаси бўлса, бу ҳакда ҳам дастурга маълумот келиб тушади. Кўчмас мулки икки ва ундан ортиқ бўлса, кадастрдан маълумот келиб тушади.

Мезонларга тўғри келгандан сўнг дастур орқали нафақа тайинлаб берилади. Нафақани тайинлаш муддати 12 ойгача. Масалан, июл ойида тайинланган нафақанинг муддати тугади, август ойида ойидан фуқаро яна қайта мурожаат қилиши мумкин. Унга сентябр ойининг 1 санасидан бошлаб нафақа тайинланади. Моддий ёрдам нафақаси 6 ойга тайинланади.Кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг катъий белгиланган бўлиб, бугунги кунда ойлик микдори 380.0 минг сўмни ташкил этади. Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловлари Халк банкининг сайёр кассалари орқали фуқаронинг хоҳишига кўра, накд ёки пластик карталар орқали берилади. Нафақа тўловлари ҳар ойнинг 5-санасидан 25- санасигача амалга оширилади.

Ижтимоий нафақалар ҳам Пенсия жамғармаси томонидан берилади.

Ижтимоий нафақалар уч турга бўлинади ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йукотганлик. Ёшга доир нафақалар иш стажига эга бўлмаганларга, яъни 60 ёшдан аёллар, 65 ёшдан эркакларга берилади. Ногиронлик нафақаси тиббий меҳнат эксперти комиссияси томонидан ногиронлик белгилангандан сўнг тайинланади.Боқувчисини йуқотганлик нафақаси фуқаро вафот этганда унинг болаларига тайинланади. Ижтимоий нафақалар қатьий миқдорда белгиланган бўлади. Ёшга доир нафақа умрбод тайинланади. Ногиронлик нафақаси тиббий мехнат эксперти комиссияси томонидан ногиронлик муддатига қараб амалга оширилади. Боқувчисини йўқотганлик тўғрисидаги нафақалар болаларга 18 ёшга тўлгунига  қадар тайинланади.

 

У.Бобомуродов
Пахтачи туман пенсия жамғармаси

2015-2024 © Хокимият Пахтачийского района. Разработан в: SAKTRM