Вазир Раҳмат Маматов Пахтачи туманидаги маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар билан танишди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун 7-январь куни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлис палаталари ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Самарқанд вилояти Пахтачи туманида  бўлди.
Вазир дастлаб янги қурилиб фойдаланишга топширилган Маҳалла ва оилани қуллаб-қувватлаш марказининг шароитлари билан танишди.
Замонавий кўркам шинам маҳалла марказини қуришдаги сайи-ҳаракатлари учун туман ҳокими М.Хамдамовга ўз раҳматини айтиб ўтди

Вазир Раҳмат Маматов шундан сўнг Пахтачи туманида камбағалликни қисқартириш мақсадида бунёд қилинган Кўрпа маҳалласидаги иссиқхона комплексида бўлди. У ерда "Темир дафтар"даги фуқаролар учун қурилган 2 сотихли иссиқхоналарда экин экиб даромад олаётган фуқаролар билан суҳбатлашди. Ушбу иссиқхоналар натижасида биргина Кўрпа маҳалласида "Темир дафтар"га киритилган камбағал оилалар сони 30 тадан 3 тага камайган. Шунингдек, Кўрпа маҳалласида туман электр корхонаси томонидан эскирган таянч устунларни алмаштирилиш жараёнини ҳам гувоҳи бўлишди.

Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида чекка қишлоқларда олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида туманинг чекка маҳалласи "Бурқут" қишлоқ врачлик пунктида бўлишди. Тиббиёт масканида яратилган шароитлар, тиббиёт ходимлари ва аҳоли вакиллари билан суҳбатлашди.
Суҳбат давомида бурқутликлар вазир Раҳмат Маматов орқали Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевга, вилоят ҳокими Э.Турдимов ва Пахтачи тумани ҳокими М.Хамдамовга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов Пахтачи туманидаги ўрганишлар якунида 1-сектор шатабида сектор ҳудудидаги маҳалла ходимлари билан учрашди. Пахтачи тумани ҳокими М.Хамдамов бошчилик маҳалла ходимларининг аҳоли орасида камбағалликчиликни қисқартириш, маҳалла йўлларини, электр ва алоқа тармоқларини яхшилаш борасида олиб бораётган ишларига ижобий баҳо берди. 

2015-2024 © Хокимият Пахтачийского района. Разработан в: SAKTRM